АсосийЖАМИЯТ

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақ...

'Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинган эди. У Қўқон шаҳар ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди. 

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

photo5337198689162210644.jpg


У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган. 

Полковник Муҳиддин Жўраев эндиликда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди.

    Бошқа янгиликлар