АсосийJamiyat

Косондаги савдо мажмуасида қалбаки 210.000 Россия рублини 30 млн сўмга сотаётган шахс қўлга олинди

'Косондаги савдо мажмуасида қалбаки 210.000 Россия рублини 30 млн сўмга сотаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Қашқадарёда қалбаки пул ўтказиш билан боғлиқ жиноят фош этилди, дея “darakchi.uz”га маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Келтирилишича, Косон туманидаги савдо мажмуасида фуқаро Д.Б. хусусий тадбиркор Ж.Ш.га қалбаки 210.000 Россия рублини жами 30 млн сўмга сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.02.2020 йилда Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар