Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасидан ўтган иссиқлик тармоғида носозлик юзага келди.
Ушбу носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли ушбу кўчанинг Якуб Колас ҳайкалининг олд томонидаги ҳудуди автотранспорт воситалари қатнови учун қисман ёпилади.
Носозликни бартараф қилиш ишлари 12 февраль куни якунланиб, автомобиль йўли тўлиқ очилади.
"Тошиссиққуввати" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.






