АсосийJamiyat

Жиззахдаги мактаб биносида ёнғин содир бўлди

'Жиззахдаги мактаб биносида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 12:02да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Жиззах шаҳрида 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 7 дақиқада воқеа жойига етиб борди ва қисқа муддатда ёнғин бартараф этилди. Ёнғин натижасида бир нечта парта ва юмшоқ мебель (диван) ёниб зарарланган.

Ҳодиса юзасидан жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар