“UzAuto Motors” фуқаро ҳуқуқларининг бузилиши, сифатсиз хизмат ва турли коррупцион ҳолатлар ҳамда бошқа қоидабузарлик ҳолатларини олдини олиш, хизмат сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва албатта аҳолига янада яқин бўлиш мақсадида мулоқот учун осон бўлган @UzAutoMoto_bot телеграм хизматини ишга туширди.
Бот орқали сиз юқоридаги ҳолатлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин. Юборилган мурожаат ўрганиб чиқилади ва сизга расмий маълумот берилади.






