АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда МИБ ходимлари Навоий ва Бобурнинг таваллуд айёмларини кенг нишонлади

Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур йирик намоёндалар сифатида жаҳон цивилизацияси...

'Қашқадарёда МИБ ходимлари Навоий ва Бобурнинг таваллуд айёмларини кенг нишонлади'ning rasmi

Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур йирик намоёндалар сифатида жаҳон цивилизацияси тарихида, айниқса, туркий тилли халқлар маданий ва маънавий ҳаётининг ривожида алоҳида ўрин тутадиган ёрқин шахслардир. Улар ўзининг гуманистик ғоялари, бадиий-фалсафий қарашлари, ўлмас шеърий асарлари билан инсоният тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиздир. Шу сабабли икки буюк аждодимизнинг таваллуд айёмлари ҳар йили бутун дунё миқёсида кенг нишонланади.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳар 1-ихтисослаштирилган мактабда Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчиларининг ажойиб чиқишларидан сўнг фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совға сифатида китоблар топширилди.

    Бошқа янгиликлар