АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда айрим жойларда коммунал тармоқларда узилиш бўлиши мумкин

Тошкент шаҳрининг айрим манзилларида коммунал тармоқларда узилиш кузатилиши мумкин Бу...

'Тошкентда айрим жойларда коммунал тармоқларда узилиш бўлиши мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг айрим манзилларида коммунал тармоқларда узилиш кузатилиши мумкин 

Бу Юнусобод туманида бунёд этилаётган ер ости метро йўлининг қурилиш ишлари якунига етаётгани ва Аҳмад Дониш кўчасидан ТХАЙгача бўлган масофадаги йўллардаги асфальтлаш жараёнлари бошланиши билан боғлиқ.Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Асфальтлаш ишлари бошлангунга қадар барча коммунал корхоналар ўзларига тегишли бўлган (иссиқ сув, ичимлик суви, газ, оқава суви ва ҳок.) муҳандислик тармоқлари қувурларини янгилаш ишларини олиб боришади. Амалга оширилаётган ишлар жараёнида айрим манзилларда коммунал тармоқларда узилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.  

Қурилиш ишлари олиб борилаётганда “Mega Planet” савдо мажмуасидан ТХАЙгача бўлган йўл автомобиллар қатнови учун очиқ бўлади.

"Юзага келадиган баъзи ноқулайликлар ва тирбандликларда ҳайдовчилардан бир-бирларига ҳурмат билан муносабатда бўлишларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар