Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан “Денов Шароб Савдо” МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Унда МЧЖнинг 1- ва 5-сонли дўконлари мудирлари М.О., Д.Н ва бошқалар жами 2 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар ҳамда алкоголли ичимликларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.О., Д.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






