Ёшларда дастурлашга бўлган қизиқишни ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги танлов эълон қилади.
Танлов уч хил ёш (4-7, 8-10, 11-14 ёш) тоифасида ўтказилиб, иштирокчиларга “Менинг илк дастурим” мавзусида бир дақиқалик лавҳани эълон қилиш ёки шахсий инновацион ғоя ҳақида иншо ёзиш таклиф этилади. Ижодий ишларни @innovator_insho Телеграмм гуруҳида эълон қилиш тавсия қилинган.
Ҳар бир ёш тоифасида биттадан ғолиб сараланиб, улар Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академиясининг “Ғоялар авлоди” платформасида аъзоликка тавсия этилади.
Бундан ташқари, ғолиблар JuniorCode курсларида бепул ўқиш имкониятини қўлга киритадилар.






