АсосийЖАМИЯТ

Бухоролик ўқитувчи иқтисодиётга катта фойда келтирадиган ихтиро яратди

Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси катт...

'Бухоролик ўқитувчи иқтисодиётга катта фойда келтирадиган ихтиро яратди'ning rasmi

Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси катта ўқитувчиси Озод Ражабов томонидан таклиф қилинган занжирли узатма Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро сифатида эътироф этилди ва тадқиқотчига муаллифлик гувоҳномаси (IAP 05760) берилди.

— Мазкур занжирли узатма турдошларидан ташқи ҳалқа ва валик ўқлари ўртасида втулка ўрнатилгани билан фарқланади, — дейди ихтиро муаллифи. — Бу эса юқори кучланишда занжирга тушадиган таъсир оқибатида резинанинг деформацияланишини юзага келтиради. Натижада юлдузча ва занжир втулкаси орасида ёйилиш камаяди. Гап шундаки, амалдаги узатмаларда занжирнинг юлдузчаларни қамраб олиш бурчаги кичрайиши, занжирдаги етакланувчи тармоқнинг ҳаддан зиёд осилиб қолиши туфайли ускуна фойдали иш коэффициентининг пасайиб кетиши кузатиляпти. Улар бошқа нуқсонлардан ҳам холи эмас.

Занжирли узатмалар автомобилсозлик, қишлоқ ҳўжалиги, тўқимачилик ва енгил саноат технологик машиналари юритма қисмларида ҳаракатни узатиш учун хизмат қилади. Бинобарин, янги ихтиро занжирли узатманинг ишлаш муддатини ошириши, иқтисодиётнинг реал тармоқларига фойда келтириши билан аҳамиятлидир.

    Бошқа янгиликлар