АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда вилоят ҳокими ва қўмондон 99 ёшни қаршилаган фахрий отахон ҳолидан хабар олишди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев ҳамда Хоразм вилоят...

'Хоразмда вилоят ҳокими ва қўмондон  99 ёшни қаршилаган фахрий отахон ҳолидан хабар олишди'ning rasmi

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси хамроҳлигида Урганч шахрининг фахрига айланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жаббор ота Қаландаров ҳолидан хабар олишди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳарнинг Хонқа кўчасида истиқомат қилувчи отахон совғалар билан йўқланди. У суҳбат давомида бугунги кун қадри хақида тўлқинланиб гапирди. Дуога қўл очган отахон, аввало юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмронлиги учун шукроналар айтиб, мамлакатимизга кўз тегмасин дея таъкидлади.

Дарвоқе, миллионлаб инсонларнинг бошига бало келтирган бу урушда юртдошларимиз ҳам жанггоҳларда, ҳам фронт ортида жонбозлик кўрсатиб, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишган. Уларнинг сафи бугун камайиб бораётган бўлсада, қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди.

99 ёшни қаршилаган отахон кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борган, кўплаб оилаларнинг тинч-тотув яшашалари учун ўз ҳиссани қўшган. Бугун унинг қилган меҳнатлари раҳбарият томонидан хам муносиб эътироф этилаяпти. Ташриф Жаббор ота кўнглини тоғдек кўтарди.

Шу куни Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Қўмондон ва ёшлар учрашуви” номли тадбирда ҳарбий хизматчилар, ёшлар  ва фахрийлар иштирок этди. Мазкур тадбир ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Нуроний отахонлар ёшларни Ватанга содиқ фарзанд бўлиб етишишларига, юртимиз равнақи ва истиқболи йўлида фидойилик намуналарини кўрсатишга даъват этишди. Учрашув очиқ ва самимий мулоқот асосида қурилди.

    Бошқа янгиликлар