Шу йил 7 феврал куни таҳминан соат 21.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида “Мазда” автомобили ҳайдовчиси тор кўчада бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит қилган ҳолда, дрифт қилган. Йўл-автотранспорт ҳаракатига ҳалал берган мазкур ҳолат ҳақида аввал хабар берган эдик.
Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилди.
“Ҳақиқатни айтадиган бўлсам. Ушбу чорраҳада ҳаракатланиб келаётган вақтимда йўл ёқасида турган қизларга кўзим тушди. Шундан сўнг ўзимни кўрсатиш учун ушбу ҳаракатни қилдим. Мен шунчаки мақтаниб қўймоқчи эдим. Бошқа бундай қилмайман ва бошқаларга ҳам бундай қилмасликни тавсия қиламан”, – дейди ҳайдовчи. Видео:






