Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик форумда иштирок этади. У форумда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси номидан қатнашиши айтилмоқда.
Қайд этилишича, форумга таклиф этилган меҳмонлар орасида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп, британиялик таниқли сиёсатчи, собиқ Бош вазир Тереза Мэй каби дунёнинг нуфузли аёллари ҳам бор.
Форумда Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилади.
Форумда 87 мамлкатдан 3000 га яқин делегат, 100 та маърузачи, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки, БМТ ва ПРООН каби ташкилотлар вакиллари қатнашади. Видео:






