АсосийJamiyat

Одам ўлдиришга суиқасд қилганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

'Одам ўлдиришга суиқасд қилганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди'ning rasmi

12-февраль куни тахминан соат 10.10 да Бектемир туманидаги такси автотураргоҳида одам ташиш билан шуғулланувчи андижонлик 27 ёшли Маҳаммадюнус А. ва 29 ёшли Ҳусанбой М.лар ўртасида мижозлар (йўловчилар) сабабли жанжал келиб чиқди. 

Келишмовчилик натижасида Маҳаммадюнус Ҳусанбойга ошхона пичоғи билан тан шикастлари етказган. Ҳусанбой шифохонага етказилди. Кўрсатилган ёрдам туфайли Ҳусанбой тирик қолди. Ушбу факт асосида Бектемир тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) ва 25-моддаси ("Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. 

    Бошқа янгиликлар