АсосийЖАМИЯТ

“Бир келиб кетинг мактабимизга...!" Қамашидаги мактаб назоратга олинди

Жорий йилининг 15 февраль куни “Қашқадарё спорти” газетасининг 3-сонида Қамаши туманидаги...

'“Бир келиб кетинг мактабимизга...!" Қамашидаги мактаб назоратга олинди'ning rasmi

Жорий йилининг 15 февраль куни “Қашқадарё спорти” газетасининг 3-сонида Қамаши туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти доир “Бир келиб кетинг мактабимизга...! сарловҳали танқидий мақола чоп этилган эди. Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қамаши туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилда ва мактаб жамоасига амалий ёрдам берилди.

Қамаши туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1996 йилда 624 ўринга мўлжаллаб, янги қурилган. Мактабда бугунги кунда 803 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади ва 51 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан, 3 нафари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари бўлиб, 2 нафари олий ва 1 нафари ўрта махсус маълумотга эга.

Мактабда белгиланган жадвал асосида 8 та йўналиш бўйича спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, мунтазам ишлаб турибди. Замонавий спорт зал қуриб берилган бўлиб, футбол, валейбол, баскетбол майдончалари мавжуд. Туман миқёсидаги ва худудий спорт мусобақалари шу мактабда ўтказилиб келинмоқда.

2019 йил октябрь ойида вилоятнинг “Насаф” телевиденияси томонидан мактаб фаолияти билан боғлиқ ижобий ишлар ва ютуқлар кенг ёритилган.

Ўрганиш жараёнида, 2020 йил 16 январь куни мактабда ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтган ва туман ҳокими тугатилаётган Қизилтепа иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг спорт жиҳозларини 5 ва 65-умумий ўрта таълим мактабларига олиб берилиши режалаштирганлиги аниқланди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 65-умумий ўрта таълим мактаб раҳбарлари ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига 3 кун ичида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди ва мактаб фаолияти назоратга олинди.

    Бошқа янгиликлар