Эндиликда истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ тизимидаги туман электр таъминоти корхоналарининг ишонч телефон рақамлари ишга туширилди. Бу ҳақда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» Матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан электр энергияси таъминотида юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича мурожаатни яшаш худуди бўйича тегишли ушбу телефон рақамлари орқали йўллаш мумкин.
Юнусобод тумани + (71) 225-00-65;
Олмазор тумани + (71) 242-46-95;
Учтепа тумани + (71) 274-14-81;
Шайхонтохур тумани + (71) 278-87-11;
Миробод тумани + (71) 291-15-92;
Сергели тумани + (71) 258-38-60;
М.Улуғбек тумани + (71) 267-58-15;
Чилонзор тумани + (71) 277-19-72;
Яккасарой тумани + (71) 250-19-67;
Яшнобод тумани + (71) 291-87-83.
Бундан ташқари 1154 қисқа рақамли Сall-марказига мурожаат қилиб, шикоят, мурожаат ва таклифларингизни ҳам йўллашингиз мумкин. Қўнғироқлар бутун Республика бўйлаб қабул қилинади.