АсосийJamiyat

Эртага Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади

'Эртага Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 февраль сешанба куни Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур узилиш «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Хусусан Юнусобод туманида жойлашган «Астрономия» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВ юқори кучланишли «Юлдуз»  1 ва 2 номли   фидернинг ер остидан ўтган кабель тармоқларида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Бунинг натижасида шу куни соат 10:00 дан кеч соат 16:00 га қадар, «Буюк турон» МФЙ ҳудудида жойлашган  «Ниёзбек йўли» ва «Шаффоф обод»,  «Шаффоф обод»  тор кўчаларидаги аҳоли истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Юнусобод ТЭТК»  ишонч телефони:  (71) 225-00-65

 

    Бошқа янгиликлар