АсосийJamiyat

Пешкўда фуқаро фойдасига 5 млн сўм маънавий зарар ундирилди

'Пешкўда фуқаро фойдасига 5 млн сўм маънавий зарар ундирилди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарорига биноан  қарздор Асроров Баҳодир Тўлқиновичдан ундирувчи Шарипов Камолиддин Собирович фойдасига моддий зарар учун 4 миллион 497 минг 333 сўм, маънавий зарар учун 5 миллион сўм ундириш ҳақида ижро ҳужжати қабул қилинган. 

Олиб борилган ижро ҳаракати натижасида моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Пешкў тумани бўлими хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши кафолатланган. Бош Қомусда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқининг кафолатланганлик тамойилига асосан (44-модда) ҳуқуқи бузилган шахсларни суд орқали ҳимоя қилиш имкониятлари янада кенгаймоқда. 

Буни фуқаролик ишлари бўйича судларда маънавий зарарларни ундириш билан боғлиқ тақдим қилинаётган аризаларнинг кундан кунга кўпайиб бораётганлигидан ҳам кузатиш мумкин. 

Маънавий зарар деганда, жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади. Маънавий зарар ундириш билан боғлиқ ишларни судда кўриш амалиётида шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўсига путур етказганлик учун маънавий зиённи қоплаш алоҳида аҳамият касб этади. 

 

    Бошқа янгиликлар