Кеча, 17-февраль куни соат 13-50да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Карвон” савдо мажмуаси ҳудудида уч нафар ака-уканинг хожатхона учун чуқур қазиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида 2 нафарини тупроқ босиб қолган. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 йилда туғилган фуқаро A.И.ни қутқариб олишди. Aфсуски, тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро, 1984 йилда туғилган A.И. ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






