АсосийЖАМИЯТ

Жиноят ишлари бўйича судда илк маротаба болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ илк бор судда ишлар кўрилаётган вақтда жабрлан...

'Жиноят ишлари бўйича судда илк маротаба болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ илк бор судда ишлар кўрилаётган вақтда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга дўстона муҳитли хонани ташкил этдилар. У бугун, 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Комилов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн бошчилигида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида фойдланиш учун топширилди...

Болаларнинг ёши, етуклиги ва руҳий ҳолати эътиборга олинган ҳолда, улар ўзларини эркин ва хавфсиз сезишлари учун мазкур хона қулай муҳитни таъминлайди. 

Болаларга рухий шикаст етказиш эҳтимолини имкон қадар камайтириш мақсадида хона замонавий видео ва аудио тизими билан жиҳозланган.

Бундай чоралар жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган бола суд муҳокамасида иштирок этаётганида у фақатгина судья билан гаплашиб, бошқа суд иштирокчилари билан ҳар қандай мулоқот қилишни истисно этади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар