АсосийЖИНОЯТ

“У синфдошини “Наврўз”да қайси ошпазни олиб келиш устида тортишиб, пичоқлаб ўлдирган”. Чироқчидаги қотилликка ойдинлик киритилди

Аввалроқ, Чироқчида 35 ёшли фуқаро 34 ёшли танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган эди....

'“У синфдошини “Наврўз”да қайси ошпазни олиб келиш устида тортишиб, пичоқлаб ўлдирган”. Чироқчидаги қотилликка ойдинлик киритилди'ning rasmi

Аввалроқ, Чироқчида 35 ёшли фуқаро 34 ёшли танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган эди. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу қотиллик тафсилотларига аниқлик киритди.

Келтирилишича, Чироқчи тумани, Чиял жамоа хўжалигидаги анъаналарга кўра, ҳар йилги “Наврўз” байрами арафасида қишлоқ аҳолиси томонидан байрам тадбирлари ўтказиш ташкиллаштирилиб келинган. 2020 йилги “Наврўз” байрамини шу қишлоқда 1986 йилда туғилган йигитлар томонидан пул йиғишиб, байрам қилиб бериш, байрам тадбирига таниқли эстрада хонандаларидан таклиф этиш ва бошқа ҳаражатларини кўтариш лозим бўлган. Айбланувчи Н.О ҳам синфдошлари билан бирга “Наврўз” байрамини ташкилий масалалари ҳақида маслаҳат қилиш учун йиғилиб, йиғинда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Маслаҳат ошида синфдоши марҳум С.Я. билан суҳбат давомида байрам учун ошпаз танлаш масаласида ўзаро оғзаки тортишиб қолган.

Айбланувчи Н.О. уйига қайтганидан сўнг марҳум С.Я. билан телефон орқали яна тортишиб, ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилишган.

Шундан сўнг, Н.О. ўзининг яшаш ҳонадонидан ошхона пичоғини олиб, марҳумнинг яшаш хонадонига борган, уни уйидан тополмагач, яшаш уйига қайтишида қишлоқдаги кўприк устида марҳум С.Яни учратиб қолган. Шунда  ёнидаги пичоқни С.Яга санчиб, уни қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 14 февраль куни Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноятни вужудга келтирган сабаблари ўрганилиб, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этилди.

    Бошқа янгиликлар