АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда официантга тегажоғлик қилган йигит сабаб катта жанжал бўлди (видео)

2020 йил 25 январь куни Тошкентда соат тахминан 18:00лар атрофида 25 ёшли Бобур шериги 199...

'Тошкентда официантга тегажоғлик қилган йигит сабаб катта жанжал бўлди (видео)'ning rasmi

2020 йил 25 январь куни Тошкентда соат тахминан 18:00лар атрофида 25 ёшли Бобур шериги 1991 йилда туғилган Сирожиддин билан маст ҳолатда Олмазор туманидаги кафелардан бирига киришади. Шу ерда Бобур официант бўлиб ишловчи Холовага тегажоғлик қилади. Вазиятни кўрган ушбу кафе иш бошқарувчиси Маҳмуд Чиналиев уларга эътироз билдиради. Шундан сўнг Бобур ва Сирожиддин бу кафедан чиқиб бошқа барга боришади. 

Иш бошқарувчиси икки тартибсиз боланинг ҳаракатларига жим қараб тура олмайди ва уларнинг орқасидан барга боради. Маҳмудни кўрган икковлон сабабсиз уни уриб-тепиб, тан жароҳати етказишади. Улар энди бу қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради. 

    Бошқа янгиликлар