АсосийЖАМИЯТ

Сенат ҳузурида Ёшлар парламенти тузилиши мумкин

Бугун Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер С...

'Сенат ҳузурида Ёшлар парламенти тузилиши мумкин'ning rasmi

Бугун Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев бугунги кунда олиб борилаётган ёшлар сиёсати, келгусида айнан ёшлар иштироки билан боғлиқ режалаштирилган ишлар ҳақида сўзлади.

Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси:

— Олдимизда турган вазифалардан бири ҳокимият ва ёшлар ўртасида кўприк вазифасини ўтаб бериш. Ҳозирга қадар 200 дан ортиқ вазирлик, идора, ташкилотлар раҳбарлари ёшлар билан учрашган бўлса, ҳудудларда ҳар бир сектор ва ҳокимлик вакиллари ёшлар билан учрашиш тизимини йўлга қўйишди. Бу жараёнларнинг бари силлиқ кечиши қийин. Мақсадимиз – ёшлар фикрини инобатга олган ҳолда қарорлар чиқаришни йўлга қўйиш. 

Ёшлар жамиятдаги ўрнини ҳис қилишлари керак. Халқаро ташкилотларда ҳам ёшларнинг “Биз ҳақимизда бўлаётган ҳар қандай лойиҳа, қарор бизсиз бўлиши мумкин эмас!” деган мазмундаги ўз шиорлари, қарашлари бор. Худди шу қарашни Ўзбекистонда ҳам шакллантиришимиз керак.

Саъдуллаевнинг маълум қилишича, 2030 йилгача илм-фан, китобхонликни ривожлантириш бўйича Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Сенат Раиси ташаббуси билан Сенат ҳузурида Ёшлар парламентини тузиш ва унда асосан, ёшларнинг иштирокини таъминлаш режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар