АсосийЖАМИЯТ

Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини ўн кунга ёшлар бошқаради

Андижон вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигидаги ҳокимлик соат...

'Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини ўн кунга ёшлар бошқаради'ning rasmi

Андижон вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигидаги ҳокимлик соати-селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда "Андижонда ёшлар ўн кунлиги" лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. 

Шунга кўра, вилоятдаги тиббиёт соҳасига раҳбарлик қилаётган шифокорларнинг ўрнига тиббиёт институтида таҳсил олаётган лидер ёшлардан вакиллар бириктирилди.

Ўн кунлик якуни бўйича ёш раҳбарлар фаоллар иштирокида фаолият юзасидан вилоят ҳокимига ҳисобот тақдим этадилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида ҳокимлик тизими бошқаруви ёшларга берилган эди. 

    Бошқа янгиликлар