АсосийJamiyat

Мўйноқ туманида «Навоий ташаббус боғи» барпо этилади

'Мўйноқ туманида «Навоий ташаббус боғи» барпо этилади'ning rasmi

Навоий шаҳри ва Мўйноқ туманлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация ҳамда 4500 та кўчат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳудуд ёшлари учун улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг «Хамса» достонининг 500 нусхасини ўзида жамлаган саховат карвони Қорақалпоғистон республикаси Мўйноқ туманига йўл олишди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг хабар беришича, Орол бўйи ҳудудларини кўкаламзорлаштириш мақсадида Навоий вилоятидан ташриф буюрган делегация аъзолари иштирокида «Навоий ташаббус боғи» га илк кўчатларни ўтказиш ишлари бошланди.

 

    Бошқа янгиликлар