АсосийJamiyat

Москвада икки гўдаги билан ҳужжатсиз қолиб кетган ўзбекистонлик аёлга ёрдам бериладиган бўлди

'Москвада икки гўдаги билан ҳужжатсиз қолиб кетган ўзбекистонлик аёлга ёрдам бериладиган бўлди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Москва шаҳрида икки нафар вояга етмаган фарзанди билан ҳужжатсиз қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси С.Ш. тўғрисида ОAВда тарқалган хабарни тасдиқлади, дея маълум қилди ТИВ. 

У доимий равишда дипломатик миссияга мурожаат қилган, лекин зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун Элчихонанинг қўнғироқларига жавоб бермаган.

Ҳозирги пайтда ушбу аёл билан алоқа ўрнатилган ҳамда у ва унинг фарзандларини ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар