Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимларидан кейин Бухоро ҳокими ҳам вилоятдаги иқтидорли талабалар учун ҳоким стипендиясини жорий қилди, дейилмоқда Таълим янгиликлари каналида.

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда дастлаб, 22 февралга қадар ҳужжатлар қабул қилиниб, 25 февралгача вилоят комиссияси томонидан ўрганилади. 26-27 феврал кунлари эса эксперт гуруҳи томонидан 13 нафар ғолиб аниқланади. Бунинг учун талаба фақатгина Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасасаларининг бакалавр босқичи 3-4-курсида ўқиётган бўлиши талаб этиляпти. Вилоят босқичи ғолибларига “Вилоят ҳокими стипендияси совриндори” гувоҳномаси берилади ва уларга ҳар ой 1 миллион сўмдан қўшимча стипендия тўланади.
Ҳокимларнинг талабаларга стипендия жорий этишдаги бу “эстафетаси”, жуда яхши ташаббус. Чунки, биринчидан, ҳокимликлар учун мана шундай танловлар, вилоятларда етишиб чиқаётган кадрлар захирасини яратиш ва уларнинг имкониятларини чамалаб олиш учун зўр имконият. Иккинчидан, бу талабаларнинг ўзида ҳам ўқиш ва изланиш учун ажойиб имконият яратади.






