АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари хизматчиларига ҳижоб кийиш, салла ўраш, соч ўстириш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди. Бу ҳақда Интерфакс манбасига таяниб «Дарё»хабар берди.
Қайд этилишича, шундай йўл билан ҳарбий раҳбарият ўз эътиқодлари ва анъаналарига риоя қилишни хоҳлайдиган мусулмон ҳамда сикх ҳарбийларга ён босишга қарор қилган.
Бунинг учун уларнинг ташқи кўриниши ораста бўлиши ва консерватив бўлишлари талаб этилмоқда. Шу пайтгача сикхлар ва мусулмонлар диний кийимларни кийиш учун ҳарбий раҳбариятдан алоҳида рухсат сўрашлари керак эди ва бу жараён узоқ вақт оларди.
Янги тартибга кўра АҚШда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг сўровларини кўриб чиқиш жараёни 30 кундан, бошқа ҳолларда 60 кундан ошмаслиги керак.