АсосийJamiyat

Янгийўлда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

'Янгийўлда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарининг кирдикорлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи З.Й.нинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

У туманидаги “В.И.Б.” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонидан 0,30 га суғориладиган қисмини бошқа шахсларнинг номига ўтказиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фермер хўжалиги раҳбари Ш.В. орқали 3 нафар фуқаролардан 38 400 АҚШ долларини олган. Ушбу маблағлар ҳисобидан уй жой ва ер майдони харид қилиб, ўзининг ҳайдовчиси ва қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси А.С.нинг номига расмийлаштириш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

АЙни пайтда мазкур ҳолат юзасидан З.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар