Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологикосойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 20 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, кўра дунё бўйича 75 726 нафар, Хитой Халқ Республикасида 74 675 нафар шахслар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 396 нафарни (0.5%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 11 864 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2121 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25та давлатида 1051 нафар фуқарода қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши профилактик тадбирлар халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 20 феврал кунигача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан келган 4 363 нафар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси фуқаролари уй шароитида тиббий кузатувга олинди. 3804 нафар фуқароларда 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган бўлиб, бугунги кунда 559 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий кузатув давом эттирилмоқда.
Маълумот учун. Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан 27та рейс орқали 3 896 нафар, темир йўллар орқали 4та поездда жами 642 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1 874 та автотранспортларнинг эгалари ва 32 460 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган, шулардан 14 нафари Хитой Халқ Республикаси фуқаролари ҳамда 5 нафари Хитойда бўлиб, қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари.
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари давомида эпидемиологик кўрсатмага асосан жорий йилнинг 20 феврал кунига қадар жами 1 159 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди ва коронавирус инфекцияси аниқланмади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби хабарида.






