АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда 31 ёшли аёлнинг фоҳишахонаси фош бўлди. У “ишни ёпиш” учун ИИБ ходимига 300 АҚШ доллар бермоқчи бўлди

'Қорақалпоғистонда 31 ёшли аёлнинг фоҳишахонаси фош бўлди. У “ишни ёпиш” учун ИИБ ходимига 300 АҚШ доллар бермоқчи бўлди'ning rasmi

Беруний туманида ИИБ ходимига пора беришга уринган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матубот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Аниқланишича, 2020 йил 18 февраль куни соат 13:00 ларда 1988 йилда туғилган аёл И.Д. уйида фоҳишахона ташкил қилганлиги учун Беруний туман ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Шундан сўнг И.Д. бир қонунбузарлигига иқпрор бўлиш ўрнига ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув олиб бориш жараёнида унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакилига 300 АҚШ доллари таклиф қилган. Ушбу пулни ИИБ ходимига хизмат хонасида пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20.02.2020 йил 20 февраль куни Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан И.Д.га нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар