21 февраль соат 20:00 дан 22 февраль соат 10:00 гача Юнусобод тумани ”Зенит” ва "Бўзсу" иншооти ҳудудидаги ичимлик суви қувурида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим манзилларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик тармоқдан узилади.
- “Янги шаҳар” маҳалласи;
- “Отчопар-2” маҳалласи;
- Чинобод кўчаси;
- ДХХ изолятори;
- “Чинобод” санаторияси.
"Сувсоз" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди!






