Фарғоналик ҳайдовчилар энди ҳушёр бўлиши талаб этилмоқда. Бунга етарли сабаб бор...
Юртимиз бўйлаб 140 янги ва замонавий барча зарур ускуналар билан таъминланган хизмат автомашиналари Йўл патрул хизмати ходимларига берилди. Ички ишлар вазирлиги томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига берилган ана шундай машиналардан 9 таси Фарғона вилоятига тақсимланган. Шунингдек, улардан 5 таси Германияда ишлаб чиқарилган мультирадарлар билан жиҳозланган. Бу эса Фарғоналик ҳайдовчиларни янада ҳушёр бўлишга чақиради.
Мавзу доирасидаги бошқа янгиликларни қуйидаги ҳаволадан билиб олишингиз мумкин:






