2020 йилнинг 23 февраль куни соат 07:58 да, Юнусобод тумани, Боғишамол 2-тор кўчаси 6-уйда ёнғин келиб чиққан, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ФВБ.
Ёнғин натижасида уйнинг ички ва том қисми 180 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 08:03 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 08:34 да бартараф этилган ҳамда уйнинг 20 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.


Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.






