Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ёшларнинг ўрни” ва Тошкент тиббиёт академиясида “Соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида университет ва академия талаблари ҳамда ёш ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказилди.
Мазкур учрашувлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан ташкиллаштирилиб, унда Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.С.Мухамедов, университет ректори А.Ю.Умаров, академия ректориЛ.Н.Тўйчиев Маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман суди раиси А.Муҳиддинов, проректорлар, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Учрашувларда асосий урғу таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, иқтисодиётга, сиёсий ва ижтимоий муҳитга умуман мамлакат ривожига кўрсатаётган салбий таъсири ва оқибатлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш жараёнларида ёшларнинг ўрни ҳамда келажакда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини коррупциядан холи соҳага айлантиришда муросасизлик муҳитини шакллантиришда роли беқиёс эканлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, ушбу соҳаларда коррупцияга қарши курашиш жараёнида Департамент органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар кўргазмали тарзда намойиш этилди.
Шу каби мавзудаги учрашувлар мамлакатимизнинг бошқа олий таълим муассасаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.







