“Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳаси доирасида имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг сўровларига кўра Лондондан инглиз тилида брайл ёзувидаги китоблар республикамиздаги 12 та кўзи ожизлар мактаб-интернатига етказилди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева хабар берди.
Мазкур китоблар бир неча жилд ва тўпламдан иборат 10 хил номдаги жами 150 та бадиий адабиёт ва ўқув дарсликларни ўз ичига олади.
“Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан тақдим этилган.






