24 февраль куни соат 05.37да, Сурхондарё вилояти Денов тумани “Баҳористон” маҳалласи Мустақиллик кўчаси жойлашган, 2 қаватли савдо мажмуасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди.
Бунинг оқибатида, 18 та савдо обектлари, умумий майдони 630 м.кв қисми ёнғиндан зарарланган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб боган тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 1680 м.кв қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.






