Сўнгги 30 йилда собиқ СССР мамлакатларидаги аҳоли сони қандай ўзгарган? Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм каналида хабар берди.
1989 йилда собиқ Иттифоқ ҳудуди аҳолиси 286 млн., 2019 йилда эса 296 млн. кишини ташкил этган, яъни 10 млн.га кўпайган. Молдова (-38,2%) ва Грузия (-31,5%) нисбатан аҳолиси энг кўп камайган давлатлар ҳисобланади.
Марказий Осиё мамлакатларида жиддий ўсиш қайд этилган: Тожикистон (+78,6%), Ўзбекистон (+67,1%) ва Туркманистон (+65,6%).






