Фарғона вилоятида ўтказилган «Меҳр» тадбири давомиида 7392 та содир этилган кичик қоидабузарликлар учун маъмурий баённома расмийлаштирилмади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди.
Жорий йилнинг 14 февраль кунидан 21 февраль кунига қадар ўтказилган «Меҳр» тадбирида ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга янада юксалтиришни мақсад қилган бир ҳафталик тадбирлар давомида вилоят ҳудудидаги автотранспорт воситалари ҳаракати серқатнов бўлган автомобиль йўллари ва кўчалар ёқаларида жойлашган таълим муассаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилди.
Жумладан, пиёдалар, велосипедчи ва ҳайдовчилар томонидан 7392 та содир этилган кичик қоидабузарликлар (йўл белги ва чизиқларига амал қилмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва шу кабилар) учун баённома расмийлаштирилмай, уларга ушбу қоидабузарликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган мудҳиш ҳодисаларнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбирнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида ҳаракат иштирокчиларига 30 минг дона буклетлар тарқатилди.






