Тошкент метрополитенининг Юнусобод тармоғи қурилиши сабабли бугун тунда туманнинг бир нечта даҳаларда иссиқлик таъминоти тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, 25 февраль куни соат 00:00 дан Юнусобод - 11, 12, 13, 15, 16, 18, 19 даҳаларида истиқомат қилувчи истеъмолчиларда тўлиқ ҳамда Юнусобод 14 даҳасида истиқомат қилувчи истеъмолчиларда қисман вақтинча иссиқлик таъминоти тўхтатилади.
Иссиқлик таъминоти 2020 йил 25 февраль куни соат 22:00 да тикланади.
"Тошиссиққуввати" ДУК ноқулайликлар учун узр сўради.






