Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “ECO ART HOTEL” меҳмонхонаси иш бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда Тошкентда алоҳида режалар асосида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар қуриш юзасидан фаол иш олиб борилмоқда.
Меҳмонхона 47 кишига мўлжалланган бўлиб, 23 та номердан иборат. Меҳмонхонада меҳмонларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда, бу ерга ташриф буюрувчилар учун бепул автотураргоҳ ҳамда Wi-Fi, 24 соат фаолият юритувчи ресторан, валюта айирбошлаш, шунингдек, аэропорт ва вокзалга етказиб қўйиш ва олиб келиш хизматлари ҳам йўлга қўйилган.






