АсосийJamiyat

"Суткасига 10, 15, 20, 25 соат ишлаш бу қуллик". Блогердан меҳнат қонунчилигига бўйсинмайдиган вазирликлар ва ҳуқуқини талаб қилолмайдиган ишчиларга икки оғиз гап

'"Суткасига 10, 15, 20, 25 соат ишлаш бу қуллик". Блогердан меҳнат қонунчилигига бўйсинмайдиган вазирликлар ва ҳуқуқини талаб қилолмайдиган ишчиларга икки оғиз гап'ning rasmi

Сўнгги пайтларда меҳнат қонунчилигини таъминлаш борасида қатор баёнот ва ички буйруқларга қарамай, банк ва молия соҳасида иш вақтидан кейин ҳам иш жойида қолаётганликлари ҳақида ижтимоий тармоқларда изоҳлар қолдиришмоқда.

 Блогер бундан нолиётган ишчилар ва меҳнат қонунчилигига риоя этмайдиган вазирликларга икки оғиз фирк билдирди.

- Аввало, меҳнат қонунчилигида иш режими борасида барча талаблар белгиланган бўлишига қарамай, иш режимига амал қилиш борасида вазирлик ва идораларда чиқарилаётган буйруқ ва фармойишлар ғирт иккиюзламачиликдир.

Мана шу буйруқ ва фармойишларни чиқариб туриб ҳам ходимларни 18:00дан кейин ёки шанба куни ишда ушлаб туриш, ёхуд уларни ишхонадан чиқариб кейин орқа эшикдан қайта киритиш икки карра иккиюзламачиликдир.

Бу воқеликлар фонида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тугатилгани ёки унга қарши курашилаётгани қип-қизил профанация бўлиб қолмоқда. Чунки Қонунчиликда белгиланган ҳақ тўламай иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш - бу мажбурий меҳнат.

Шу ўринда вазирликлар ва давлат идоралари раҳбариятига мурожаат қилмоқчиман, вазифа ва топшириқларни иш вақтида беринг, меҳнат унумдорлигини иш вақтида оширинг. Ишдан кейин ишда қолган ёки шанба куни ишга чиққан ходим ишламайди, у иш жойида ўтиради, вақтини, ҳаётининг бир қисмини беҳуда ўлдиради. Суткасига 10, 15, 20, 25 соат ишлаш бу қуллик. Қуллар ва қуллик самарали эмас.

Ишдан кейин қолиб ва шанба куни ишга чиқиб, мана ишда ўтирибман, дея ёзғираётган дўстлар. Сиз шунчалар ожизмисиз? Ё ўзингизнинг рақобатбардош мутахассис эканингизга ишонмайсизми? Тасаввур қилайлик, учинчи синф калласи билан қолган дундук раҳбарингиз ишдан кейин қолмаганингиз ёки шанба куни ишга чиқмаганингиз учун сизга зуғум ўтказди, мукофотни кесди ёки ариза ёзишга мажбур қилди. Ўзингизни ҳимоя қила олмайсизми? Ҳеч қурса бу ҳақда ижтимоий тармоқларда очиқ ёза олмайсизми? Унда шу тартибда давом этаверинг. Сизга ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

    Бошқа янгиликлар