АсосийЖАМИЯТ

Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев яқинлашиб келаётган март ойида календарь бўйича дам олин...

'Март ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?'ning rasmi

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев яқинлашиб келаётган март ойида календарь бўйича дам олинадиган байрамлар ҳақида маълумот бермоқда. 

Мат ойида 2 та байрам кунлари бор. Бири – Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами.

Жорий йилда 8 март куни ходимлар учун ҳеч қандай афзаллик бермайди, сабаби у якшанба кунига тўғри келади. Дунёнинг аксарият давлатларида агар байрам куни якшанба (дам олиш) кунига тўғри келиб қолса, унда кейинги кун, яъни душанба - дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳозирча бизда бундай тартиб йўқ.

Наврўз байрамига келсак, ушбу байрам ҳам шанба кунга тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонлик 3 кун кетма-кет дам олишади:

21 март – шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

Қуйидаги суратда март ойидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар