Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 09:45 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган “Холис тафаккур” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида “Шукурулло водий транс” МЧЖга тегишли бўлган “Нексия” русумли транспорт воситаси газ баллонида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Автомашинага металло композитли (скоч) газ баллонининг композит қисми шилиб олиниб, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлди.
Портлаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган. “Шукурулло водий транс” МЧЖга тегишли бўлган “Нексия” русумли ҳамда фуқаро Н.Ў.га тегишли бўлган “Спарк” русумли транспорт воситалари техник шикастланган.
Барча ҳайдовчилардан тақиқланган газ баллонларни транспорт воситаларига ўзбошимчалик билан ўрнатиб олмасликларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.






