1

Тошкент ҳайвонот боғи ташриф буюрувчиларга ўзлари билан ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишни таъқиқлади

ЖАМИЯТ 18.03.2015, 11:53
Тошкент ҳайвонот боғи ташриф буюрувчиларга ўзлари билан ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишни таъқиқлади

Кўп сонли огоҳлантириш ва илтимосларга қарамай, ҳайвонот боғига келувчиларнинг аксарияти ҳайвонларга овқат беришда давом этишмоқда. Дам олиш кунларида ҳайвонот боғига келувчиларнинг сони ортади. Айнан шундай кунлардан сўнг, баъзи ҳайвонларнинг тоби бўлмай, ўзини ёмон ҳис қилаётгани сезилади, уларнинг ошқозони билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Бу тарздаги доимий нохушликлар ҳайвонларнинг саломатлигига жиддий таъсир қилаётгани сабабли Тошкент ҳайвонот боғи эндиликда ҳайвонот боғига келувчиларга ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлари билан олиб келиш ва олиб киришни қатъиян ман қилинади, дея хабар беради Тошкент ҳайвонот боғининг расмий сайти.

Ҳайвонларни овқатлантиришни истовчилар учун алоҳида ҳайвонлар учун ҳайвонот боғи томонидан тавсия қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари таклиф қилинади. Шунингдек, ҳайвонот боғи маъмурияти ҳайвонларни асрашни ва мавжуд қоидаларга амал қилишни сўрайди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1