АсосийJamiyat

Марғилонлик йигитнинг чўнтагидан "Марихуанна" гиёҳвандлик моддаси чиқди

'Марғилонлик йигитнинг чўнтагидан "Марихуанна" гиёҳвандлик моддаси чиқди'ning rasmi

17 февраль куни, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Унда Марғилон шаҳар Тошкесар МФЙ худудида кетаётган  38 ёшли фуқаро Т.У., тўхтатилиб,  кўздан кечирилганида,   чўнтагидан целофан пакетда "наша" гиёҳванд моддасига ўхшаш, ўткир хидли, ўсимликсимон модда борлиги топилди.

Экспертиза хулосасига кўра, Т.У.ни ёнидан олинган модда “Марихуана” гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланди.

  Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди   (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар