АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда ЙПХ ходимини айблаб, ижтимоий тармоққа видео тарқатганларга жавоб берилди

Жорий йилнинг 26 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Самарқандда ЙПХ ходимининг бодикамерас...

'Самарқандда ЙПХ ходимини айблаб, ижтимоий тармоққа видео тарқатганларга жавоб берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Самарқандда ЙПХ ходимининг бодикамераси ишламаётган экан. Ҳайдовчига қизил чироқдан ўтдингиз деб исботлаб бера олмади” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.

Ушбу хабардаги ҳолатга ИИВ ЙҲХББ аниқлик киритди.

келтирилишича, 26 февраль куни соат 10:30 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли ва Нарпай кўчаларида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Ф.Абдусамадов белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб борган.

Хизмати давомида “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси К.Э. светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб келаётганлигини аниқлаган ва ўрнатилган тартибда тўхтатган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчига светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб келгани ва шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаганлигини тушунтирган. Ҳайдовчидан тегишли меъёрий ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи ЙПХ инспекторидан дислокация кўчирмасини ва хизмат гувоҳномасини кўрсатишини сўраган. ЙПХ инспектори ҳайдовчи талабларини бажарган ва ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирган.

Автомашина ичида бўлган йўловчи ўзининг шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари асоссиз маълумотларни тарқатиб ЙПХ ходимларини нотўғри хизмат олиб боришда айбламаслигингизни сўраб қоламиз, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар