Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 27 февраль куни Сергели тумани Саноат энерго қозонхонасида носозлик юзага келиши оқибатида Қурувчилар мавзесида истиқомат қилувчи истеъмолчилар бугун соат 22:00 га қадар вақтинчалик иссиқлик энергияси таъминотидан узиладилар. Айни вақтда муаммони бартараф этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради!