АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда қоидани бузган ЙПХ ходимига маъмурий баённома тузилди

Кеча, 27 февраль куни Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчасида “Йўл ҳаракати...

'Сурхондарёда қоидани бузган ЙПХ ходимига маъмурий баённома тузилди'ning rasmi

Кеча, 27 февраль куни Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчасида “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доираси остида “Ласетти” русумли давлат рақам белгиси 75 679 VSF бўлган хизмат автомашинасини қолдириб кетган Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 4-сафарбар гуруҳи командири Б.Эргашевга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди.  

Хизмат автомашиналари бириктирилган барча ҳайдовчи ходимлардан зарурат бўлмаганда, сабабсиз “Йўл ҳаракати қоидалари”ни четлаб ўтиб, бошқа транспорт воситалари эркин ҳаракатланишига халақит бермасликларини сўраб қоламиз, дейилган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар