Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида келтирилишича, 26 февраль куни тахминан соат 02:00 ларда муқаддам қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти учун судланган 20 ёшли Ш.М. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Чаманзор кўчасида жойлашган чойхонада ўзига нотаниш бўлган 38 ёшли Б.К. билан ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги хўжалик пичоғи билан Б.К.нинг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган. Натижада Б.К. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “б” банди (ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Б.К. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






